Click to listen highlighted text!

МАРТ – САЁҲАТЛАР ОЙИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарори ижроси юзасидан.
Сирдарё вилояти меҳнаткашлари ва уларнинг оила аъзоларини 2018 йил давомида ўз ҳудудидан ташқаридаги мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларига ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга
саёҳатларини ташкил этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Хусусан, 8 март ҳамда Наврўз байрамлари арафасида Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси жамоа шартномаларига киритиш орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Марғилон, Термиз, Шаҳрисабз, Қарши каби тарихий шаҳарлар ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатларини ташкил этишда “Касаба сайр” шўъба корхонаси ҳамда “Сирдарё туризм” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда кенг тарғибот ишларини амалга оширди. Бу ишлар самараси ўлароқ шу кунгача вилоятимизнинг турли ҳудудларидан минглаб корхона, ташкилот ва муассасалар ишчи-ходимлари тарихий шаҳарларга саёҳат қилдилар.
Хусусан, “Сирдарё туризм” ташкилоти ҳамда Сирдарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан 81 нафар фаол аёл ходимларнинг 11 март куни Самарқанд шаҳрига ташрифи ташкиллаштирилди.
-Ушбу ташрифнинг эътиборли жиҳати – саёҳатчиларимиз Самарқандга самолётда бориб, поездда қайтишди, – дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Нилуфар Ғафурова.
Шунингдек, 3-4 март кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳатга борганлар сафида Агросаноат мажмуи касаба уюшмаси ходимлари ҳам бор. Боёвут туман фермерлар уюшмаси, “ОқолтинДон”АЖ, вилоят “Пахта”уюшмаси ишчи-ходимлари “рўйи замин сайқали” деб таърифланган кўҳна шаҳарда бўлишиб, Регистон, Шоҳизинда ансамбллари, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилиб қайтдилар.
– Вилоят касаба уюшмалари тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари орқали кенг тарғибот ишлари йўлга қўйилган. Март-апрел ойларида Таълим, фан ва маданият, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмати, Соғлиқни сақлаш, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари, Алоқа ходимлари, Энергетика тизими тармоқларига кирувчи барча меҳнат жамоаларидан тахминан 5 минг нафардан ошиқ ишчи-ходимнинг тарихий шаҳарларга ташрифи кутилмоқда. Шу билан бирга Гулистон шаҳридаги Ўлкашунослик музейи ҳамда Сардоба туманидаги кўҳна обидага ҳам сайёҳлик ташрифи ташкиллаштириляпти, ички туризмни ривожлантириш бўйича қарор доирасида ушбу объектларга ҳам мингдан ошиқ сайёҳ ташриф буюради, – дейди вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари Қаршибой Эшназаров.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!