Click to listen highlighted text!

ОРОМГОҲ ФОРУМИ

            Болаларнинг дам олишини ташкил этиш ва согломлаштириш чора- тадбирларини ишлаб чикиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича республика Мувофиклаштирувчи гуруҳ мажлисининг 2019 йил 17 майдаги 2-сонли мажлис баёни 32-банди ижросини таъминлаш максадида вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи мажлиси тасдиқланиб, вилоят Мувофиклаштирувчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни 2019 йил ёзги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми якунлари буйича Анжуман ўтказилди.
Анжуманда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ аъзолари, оромгоҳ раҳбарлари, номинациялар ғолиблари, тегишли бошқарма ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, тармоқларнинг вилоятдаги масъул ташкилотчилари ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
Тадбирда Энг намунали болалар оромгоҳи номинациясига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси тасарруфидаги “Zomin” оромгоҳи;
Энг яхши тарбиячи номинациясига – Юнусметова Насиба, (“Zomin” оромгоҳи), Усмонова Дилафруз (“Сирдарё” оромгоҳи);
Энг яхши етакчи номинациясига – Абдугаббарова Нилуфар (“Zomin” оромгоҳи), Тангирова Маьрифат (“Сирдарё” оромгоҳи) ва Жўрабоева Моҳинур (“Гулистон” оромгоҳи);
Энг яхши спорт йўриқчиси номинациясига – Абдусаломов Дониёр (“Сирдарё” оромгоҳи);
Энг яхши тўгарак раҳбари номинациясига –Маҳкамов Феруз (“Гулистон” оромгоҳи);
Энг яхши тиббий ходим номинациясига – Мелибоева Наргиза (“Zomin” оромгоҳи);
Болалар оромгоҳида жамоат тартибини сақлаш ходими номинациясига лейтенант Бўрибоев Алишер (“Гулистон” оромгоҳи) лар муносиб деб топилиб, улар вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳининг дипломлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ВКУТБ  маданий-маърифий ва спорт ишлари 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!