Click to listen highlighted text!

ОҚОЛТИН ТУМАН БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом бўлган ўқитувчигина ёшларга нафақат сифатли таълим балки маънавий –маърифий озуқа ҳам бера олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев таклифига биноан 2023 йил “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” этиб эълон қилинганлиги ушбу мақсадларни ҳаётда тадбиқ этишда муҳим дастуриамал бўлиб хизмат қилаётганлиги, инсонга эътибор ҳамда ёшларимизнинг сифатли таълим олишида катта имкониятлар эшикларини очиб бериши билан муҳим аҳамиятга молик.
Мазкур вазифаларни амалга оширишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мактаб таълими тизимидаги таълим муассаса (мактаблари) ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим “ шиори остида Касаба уюшма си кубоги спорт мусобоқаларини ўтказилаётганлиги келгусида ўқитувчилар нинг бўш вақтларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган фуқаролар сонини ошрииш,таълим муассаслари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш,ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллигини янада ошириш йўлида кенг имкониятлар яратиши билан ҳам аҳамиятлидир.
2023 йилнинг 16 март куни таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлимаси Кенгаши,туман халқ таълими бўлими,Ёшлар агентлиги туман бўлими ва Оқолтин туман спорт мактаби билан ҳамкорликда таълими тизимидаги таълим муассаса (мактаблари) ўқитувчилари ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим “ шиори остида Касаба уюшма си кубоги спорт мусобоқаларининг иккинчи Оқолтин туман босқичи юқори савияда ўтказилди.
Мусобоқаларнинг иккинчи босқичида тумандаги 4 сектордан худудий босқич ғолиб жаомолари спортнинг мини футбол,волейбол,стол тенниси ,шахмат ва шашка турлари бўйича беллашди лар.Баҳсларга бой ва муросасиз курашлар остида ўтган ушбу мусобоқаларда волейбол бўйича 24 нафар аёллар ва мини футбол бўйича 24 нафар ходимлар, стол тенниси,шахмат ва шашка турлари бўйича 48 нафар жами 96 нафар ўқитувчилар ғолиблик учун курашдилар.
Мусбоқалар натижаларига кўра Ахиллик махалласида жойлашган 10-мактабнинг мини – футбол жамоаси фахрли 1-ўринни, Янги ҳаёт маҳалласида жойлашган 5-мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни,1-секторда жойлашган 13-мактаб жамоаси фахрли 3-ўринларни эгалладилар.
Хотин-қизлар ўртасида ўтказилган волейбол мусбоқаларида 4-секторда Янги Давр махалласида жойлашган 1-мактаб жамоаси фахрли 1-ўринни, 2-секторда Бўстон маҳалласида жойлашган 9-мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни, 1-секторда Шодлик маҳалласида жойлашган 17-мактаб жамоаси фахрли 3-ўринларни эгалладилар.
Шахмат мусбоқалари ҳам курашларга бой тарзда ўтказилди.
Жумладан аёллари тури бўйича мусобқада 5-мактаб ўқитувчиси Насиба Норбоева эркаклар ўртасида ўтказиладиган мусбоқада эса 10-мактаб ўқитувчиси Мухтор Нурматовлар фахрли 1-ўринни, шашка мусбоқаларида аёллар ўртасида 17-мактаб ўқитувчиси Феруза Бойжигитова,эркаклар ўртасида 14-мактаб ўқитувчиси Абдулла Ҳасанов,стол-тенниси тури бўйича мусбоқа ларида аёллар ўртасида 15-мактаб ўқитувчиси Умида Усманова,эркаклар ўртасида А.Навоий маҳалласида жойлашган 3-мактаб ўқитувчиси Достонбек Тожибоевлар фахрли биринчи ўринларни эгаллаб,мусобоқанинг Сирдарё вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Тадбир якунида ғолиб жамоалар ва 1,2,3-ўринларни эгаллаган мусбоқа иштирокчилари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари ҳамда Оқолтин туман халқ таълими бўлими ва Ёшлар агентлиги туман бўлими томонидан таъсис этилган 1,2 ва 3-даражали дипломлар мусбоқа иштирокчиларига тантанли равишда топширилди.
Оқолтин туманида секторлар тизимида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўқитувчилар ўртасида “Соғлом танда – сифатли таълим” шиори остида ўтказилган Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақалари келгусида спорт билан шуғулланган инсоннинг нафақат соғлиги,балки унинг руҳияти соғлом, дунё қараши, маънавий етуклиги баркамол ва бардавом бўлишини яна бир бор исботлагани билан ҳам ўз аҳамияти ва моҳиятини йўқотмайди.


Оқолтин туман кенгаши раиси:              Р.Билолов

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!