Click to listen highlighted text!

ЭНЕРГЕТИКЛАР СПАРТАКИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ

                “Сирдарёэлектртармоқлари” корхонасининг бошланғич касаба уюшмаси ташаббуси билан 23 феврал куни “Спорт – саломатлик гарови”  номли спартакиада ўтказилди.

                 Бу тадбирда олтмиш нафардан зиёд ишчи-ходимлар иштирок этишди. Қатнашганларнинг ярмидан кўпини хотин-қизлар ташкил қилди – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Мирзабеков. Туман ва шаҳарлардаги электртармоқлари корхоналарида фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,  шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида мазкур спартакиадани ўтказдик – деди сўзининг охирида касабақўм раиси.

                  Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақада 1 – 2 – 3 ўринни олганлар касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Эндиги навбат вилоят босқичига.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!