Click to listen highlighted text!

Ёшлар дастури амалда

   Жорий йилнинг 8 сентябр куни “Ўзбекистон почтаси” акционерлик жамияти Сирдарё филиалида фаолият юритувчи ходимлар иштирокида амалдаги меҳнат қонунчилиги ҳамда амалиётда кўп дуч келинадиган бошқа ҳуқуқий-норматив ҳужжатлар мазмун моҳияти юзасидан семинар-учрашув ўтказилиб, яна бир муассаса ходимларнинг ҳуқуқий соҳадаги билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.

      Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2016 йилда ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят Меҳнат бош бошқармаси ҳамда вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида алоҳида режа жадвал ишлаб чиқилган. Мазкур режа жадвалга асосан вилоят ҳудудида жойлашган, меҳнат жамоасида ёш ходимлар кўплаб фаолият юритадиган корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда семинар, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиши, тадбирларда асосан ёшларга яратилган шароитлар ҳамда қонунчилик орқали белгиланган имтиёзларга оид мавзулар ёритилиши белгиланган.

         Шунга асосан мутасадди идоралар билан ҳамкорликда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вилоятдаги 100 дан ортиқ корхона, ташкилот ҳамда муассасаларда ёш ходимлар иштирокида семинар-учрашув ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб, унда 1440 дан зиёд ёш ходимлар иштирок этишди.

     Шунингдек, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш касаба уюшмаларининг асосий вазифалари ҳисобланиб, Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан ҳодимларнинг ёзма, оғзаки ва ишонч телефони орқали қилинган хар қандай мурожаатлари атрофлича ва холисона ўрганилмоқда. Корхона, муассаса ва ташкилотларда ишлаётган ёш ходимлар томонидан меҳнат фаолияти билан боғлиқ турли масалаларда жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 18 маротаба мурожаатлар қилинган бўлиб, мурожаатларнинг хар бири ечимини топмоқда. Жумладан, Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Гулистон туман бўлими иш юритувчиси, 1993 йилда туғилган Ислом Рустамов вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ходим харбий хизматга кетган тақдирда меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби юзасидан тушунча сўради. Ушбу мурожаат вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлими ходимлари томонидан қабул қилиниб, белгиланган тартибда рўйхатга олинди ва муаллифга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 106-моддаси ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида батафсил тушунча берилди.

         Юқорида таъкидлаб ўтилган хар бир вазифалар ёшларга оида Давлат сиёсатини амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этиб, ёшларимизнинг меҳнат соҳасидаги билимларини мустаҳкамлаши ҳамда ҳуқуқ-манфаатларининг ҳимоясини таъминлаши шубҳасиздир.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

бирлашмаси юридик бўлими

етакчи юрисконсульти                                                               С.З.Тоғаев 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!