Click to listen highlighted text!

Жажжи истеъдодлар намойиши

 Сирдарё туманидаги  10 – сонли  болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Истиқлол ғунчалари” номли корхона ва ташкилотлар балансида бўлган маданият саройларида ҳамда жойлардаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият юритувчи болалар бадиий жамоалари қатнашчилари ўртасидаги кўрик-танловнинг туман босқичи бўлиб ўтди. “Соғлом  она ва бола йили” Давлат Дастури доирасида ўтказилаётган танловдан кўзланган асосий мақсад ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини ошириш, ёш авлодни бадиий ҳаваскорликка ва санъатга жалб этиш орқали уларда Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришдан иборат бўлди.

         -Танлов ўз мақсадига тўлақонли эришди,-дейди  кўрик-танлов ҳакамлар ҳайъати аъзоси Зарима Файзиева,- иштирокчилар танлов низоми бўйича пухта тайёргарлик кўришгани, тақдим этган ижролари, қўшиқ матнларининг мазмуни  исбот этди.

Дарҳақиқат, танловнинг бутун ҳаяжони, кучли қизиқиши томошабинларда бўлди. Жажжи истеъдодларнинг мураккаб чолғулардан наво таратиб, миллий либосларда ўзбек рақс намуналаридан ижро этишларига тасаннолар айтишди.

          Танловда туманнинг 16 нафар ёш санъатсеварлари    анъанавий ижрочилик ,  эстрада қўшиқчилиги,  якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги,  якка ва жамоа рақси ижрочилиги каби ижро турлари бўйича баҳслашишди.

 Беллашув якунида  кўрик-танловнинг анъанавий ижрочилик йўналиши  бўйича Бахт маданият ва аҳоли  дам олиш маркази ўқувчиси Дониёр Эгамқулов, эстрада қўшиқчилиги йўналишида  Малик маданият ва аҳоли дам олиш маркази  вакили Жасурбек Ортиқов, якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги йўналишида Истиқлол маданият ва аҳоли дам олиш маркази иштирокчиси  Самандар Исматуллаев,  якка ва жамоа рақси ижрочилиги кўринишларида Истиқлол маданият ва аҳоли дам олиш маркази иштирокчиси  Дилрабо Мирзалиевалар   маҳорати ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди. Ғолиблар  танловнинг вилоят босқичида иштирок этишадиган бўлишди.

 

Маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!