Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁЛИК ХОТИН – ҚИЗЛАР САМАРҚАНДДА

               Касаба уюшмаларининг “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида ва 8-март – “Халқаро хотин – қизлар куни” муносабати билан, шунингдек, Бирлашма Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 28 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлашга кўмаклашиш бўйича касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасининг дастури тўғрисида” ги 17-11 “с” сонли қарори дастурининг 9, (18) банди ижросини таьминлаш мақсадида 2019 йил 1 март куни Сирдарё вилоятининг узоқ қишлоқларида истиқомат қилаётган йигирма нафар ишловчи, эҳтиёжманд оилалар аёлларининг Самарқанддаги тарихий жойларга зиёратлари ташкил этилди.
Хотин – қизлар зиёратларини дастлаб имом Ал-Бухорий тарихий мажмуасидан бошлашди. Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги гўри Амир мақбараси, Регистон майдони, биринчи Президентимиз И.Каримов мангу қўним топган хазрати Хизр зиёратгоҳи, Улуғбек обсерваторияси ва хазрати Дониёр зиёратгоҳида бўлишди.
Бу жойларда улар бугунги тинчлигимиз учун шукроналар келтириб, келгуси ҳаётимизнинг янада гўзал бўлиши, давлатимизнинг янада гуллаб яшнаши учун ўз ҳиссаларини бунданда кўпроқ қўшишлари учун Яратгандан осмонимиз доимо мусаффо бўлишини, Президентимиз ва Ҳукуматимиз олиб бораётган эзгу ишларда мададкор бўлишини, давлатимиз, вилоятимиз ризқ – рўзи бўлган ғалла ва пахта ҳосилини мўл бўлишини тилаб дуолар қилишди.

ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!