Click to listen highlighted text!

ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

              2020 йилнинг 11 феврал куни Мирзаобод туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида ҳисобот сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
Ҳисобот – сайлов йиғилишида касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Г.Сафарова мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил феврал ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган фаолияти тўғрисидаги маърузаси тингланди ва музокараларга бой бўлди. Шундан сўнг 5 кишидан иборат янги қўмита аъзолари сайланди. Касаба уюшма қўмитаси раиси ва унинг ўринбосари сайланди ва туман конференциясига Жуманова Раъно делегат этиб сайланди.
Ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори Р.Ўролова, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Б.Жўраев, мактаб ўқитувчиси Т.Абдурасуловлар сўзга чиқишди.
Умумий йиғилиш савол жавоблар билан жонли ва сермазмун ўтди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба юушмаси
Мирзаобод туман кенгаши раиси Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!