Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМА ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ

              2020 йилнинг 12 феврал куни Мирзаобод туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида ҳисобот – сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳисобот сайлов йиғилишида касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Эдилов  мактаб  касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил феврал ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисоботи берди.
Ҳисобот сайлов йиғилишида  касаба уюшма қўмитасининг ўтган йиллар давомидаги фаолияти юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида касаба уюшмаси томонидан олиб борган фаолияти холисона баҳоланиб ва келгусида унинг олдида турган вазифаларини белгилаб олинди. Касаба уюшма қўмитаси аъзолари, раиси ва ўринбосари янгидан сайланди.

 

                   Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
  Мирзаобод туман кенгаши раиси Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!