Click to listen highlighted text!

ЁШ МУТАХАССИСЛАРГА ЭЪТИБОР

Ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 6-апрелдаги 9-77 “с” сонли, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг 2018 йил 10-апрелдаги 11-38 “с” сонли “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини ўтказиш ҳамда “Ёш мутахассислар” V республика Форумини ташкил этиш тўғрисидаги қарорларини ижросини таъминлаш юзасидан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тизимида ҳам кўрик-танловлар ўтказилмоқда. Хусусан, Сирдарё тумани кенгаши томонидан ҳам “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг туман босқичи ўтказилди. Танловда тумандаги мактабгача таълим муассасаларидан 35 ёшгача бўлган 13 нафар иштирокчи иштирок этди. Танловда нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан тумандаги 7-сонли мактабгача таълим муассасасининг тарбиячиси Маҳлиё Насретдинова жами 74 балл тўплаб ғолиб деб топилди, унга танловнинг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқи берилди. Танловда 1-2-3 ўрин соҳиблари ҳамда номинациялар ғолиблари туман кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди.
-Ушбу танлов касаба уюшмаларининг мамлакатимизда ўз ўрнига эканлигини яна бир бор исботлади. Юртбошимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ўз соҳаларида етук мутахассис бўлиб етишишлари учун олиб бораётган сиёсатларига ҳамоҳанг ушбу танловни ташкиллаштирган Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё туман кенгашига ўз миннатдорчилигимни билдираман, – деди Маҳлиё Насретдинова.

М.Ҳайитқулов, ТФМХКУ Сирдарё туман кенгаши раиси.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!