Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИНИНГ МОДДИЙ ЁРДАМИ БЕРИЛДИ

Ҳар йили, байрамлар арафасида касаба уюшмалари томонидан Мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари оилаларига, шунингдек, корхона, ташкилот ва муассасада ишлаб, ҳозирда нафақада бўлган уруш қатнашчилари ва меҳнат фахрийлари, байналминалчи жангчилар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Бу йил ҳам 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Раёсати қарори билан юқоридаги тоифага мансуб ҳамюртларимиздан ўн нафарига бирлашма касаба уюшма бюджети ҳисобидан икки юз минг сўм миқдорида моддий ёрдам маблағлари берилди.
– Муҳими эътибор, – дейди Сайхунобод тумани, Соҳил шаҳарча фуқаролар йиғини, Зарбдор-1 маҳалласида яшаган, хизмат чоғида ҳалок бўлган ИИБ ходими Амирбек Ашурбоевнинг турмуш ўртоғи Гулшан опа. – Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамиша байрамларда бизнинг ҳолимизни сўраб, йўқлаб келишади, биз улардан жуда миннатдормиз.
ВКУТБ Маданий – маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!