Click to listen highlighted text!

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМАСИ

     Яқинда Бешбулоқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежи меҳнат жамоасининг йиғилишида коллеж маъмурияти ва касаба уюшмаси ўртасидаги 2015-17 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси муҳокама қилинди.

        Жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси бўйича маъмурият номидан коллеж директори Отабек Суюндиков ва касаба уюшма қўмитаси раиси Исмадиёр Жониқулов ҳисоботи тингланди.
Ҳисоботлар юзасидан муҳхокамада сўзга чиққан Д.Рустамова, жамоа шартномасининг 2016 йилдаги ижроси бўйича таклиф ва истакларини билдирди. Сўзга чиққанлар жамоа шартномаси пунктларининг 2016 йилдаги бажарилиши қониқарли деб баҳолашни таклиф этдилар.
Йиғилишда, шунингдек, йўл қўйилган камчилик ва нуқсонларни бартараф этиш борасида аниқ тадбирлар белгилаб олинди.

И. Буриев РК масъул ташкилотчиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!