Click to listen highlighted text!

ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНДИ

          Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Раёсатининг 2017 йил 21 февралдаги 6-08 «с»-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси тасарруфидаги барча  бошланғич касаба уюшма ташкилотларида “Аёллари қадр топган юрт” номли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

            Гулистон шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида  тармоқнинг шаҳар Кенгашига қарашли бошланғич ташкилотларида  самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган 82 нафар фаол хотин-қизлар моддий рағбатлантирилдилар, шунингдек, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлаётган қимматбаҳо  совғалар билан меҳнат фахрийлари тақдирланди.

Ф.Таштанов,Сирдарё вилояти Гулистон  шахартаълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Кенгаши раиси                                                    

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!