ГУЛИСТОН ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИДА ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК
Жорий йилнинг июл ойида Гулистон педагогика коллежи раҳбарияти илтимосига кўра қонунчиликлар тушунчалари бўйича ҳуқуқий саводхонлик семинари ўтказилди.
Ушбу семинарга коллеж ходимларидан 106 нафари иштирок этдилар.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикасида ратификация қилинган ҲМТ Конвенциялари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексига риоя этилиши ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёз ва преференциялар, ногиронлиги бўйича ҳеч қандай камситишга йўл қўймаслик ва бошқалар ҳақида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева томонидан қонуний тушунчалар берилди.
Маърузачи шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги яъни Одам савдосининг вужудга келиши, унинг турлари, йўналишлари, мақсадлари, унинг фаолиятининг инсониятга етказган зарари ва салбий оқибатлари, ҳозирда юртимизда тинчлик ҳукм сураётганлиги, бошқа чет давлатларда ҳар қандай ёт оқимлар ривожланиб, юрт тинчлиги бузилишига сабабчи бўлаётганлар, оиласидан узоқларда юриб, ўз юртига ҳиёнат қилаётган инсонлар ҳақида нафрат билан гапириб, барчани огоҳликка чорлади.
Семинар жуда саволларга бой тарзда, қизиқарли ўтди ва саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олдилар.
<b><center>Юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева </b></center>