Касаба уюшмалари тизимида Мустақиллик байрами тадбирлари давом этмоқда
“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида Мустақиллик байрамининг байрам шодиёналари давом эттирилмоқда.
14 август куни Гулистон шаҳридаги кўп тармоқли ва 1-оилавий поликлиникалари ишчи-ходимлари учун ўтказилган маънавият соатида 47 киши, 15 август куни эса Гулистон шаҳридаги Дўстлик канали бошқармаси фаоллар залидаги маънавият соатида 36 киши иштирок этди.
Тадбирларда вилоят касаба уюшмалари вакиллари, вилоят Маънавият ва маърифат маркази ходимлари ва Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимининг шоирлари иштирок этдилар.
Тадбирларда дастлаб иштирокчиларга касаба уюшма тизимидаги байрамга тайёргарликлар, байрам муносабати билан бериладиган дам олиш кунларида ташкиллаштириладиган ички туризм тадбирлари ҳақида маълумотлар берилди.
Тадбирда иштирок этаётган ишчи-ходимлар ташриф буюрган меҳмонлар чиқишларини мамнуният билан кутиб олдилар. Айниқса, Истиқлол ҳақидаги фикр-мулоҳазалар, Биринчи Президентимиз ва унинг жасорати туфайли мустақиллигимизни асраб қолингани ҳақидаги фикрлар, ватанпарварлик туйғусига йўғрилган шеърлар олқишларга кўмилиб кетди.
Ўз навбатида бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислари байрам арафасида ўз жамоаларида ташкил этилиши режалаштирилган тадбирлар ҳақида сўзлаб бердилар ва тадбир сўнгида меҳнат жамоалари номидан маърузачиларга миннатдорчилик билдирдилар.
ВКУТБ маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими