Click to listen highlighted text!

ИЛҒОР ИШ ТАЖРИБАЛАР ОММАЛАШТИРИЛАДИ

Касаба уюшмалари тизимида ҳар икки йилда бир маротоба ўтказиладиган “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловининг нуфузи ва ўрни йил сайин ошиб бораётганлиги сабабли ушбу танловда иштирок этадиган бошланғич ташкилотлар сони ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда.
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши томоинлдан ҳам ташкилотлар ўртасида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловларни тизимли равишда ва юқори савияда ўтказилишига эътибор қаратиб келинмоқда.Натижада туман кенгаши тизимидаги ташкилотларда “Таянч бошланғич ташкилоти”ларини ташкил этиши имконияти кенгаймоқда.
Куни кеча Оқолтин туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг фаоллар залида,касаба уюшма қўмита раислари иштирокида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловининг биринчи босқич якунига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Кўрик-танловнинг туман босқичида аъзолари 100 нафаргача бўлган 10 та бошланғич ташкилотлар фаол иштирок этдилар.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик -танловининг биринчи босқич иштирокчиларини баҳолаш мезонлари бўйича ўтказиш ва ташкил этиш бўйича туман комиссияси йиғилиш баёни қарорига асосан кўрик –танловининг туман босқичида Оқолтин туман “Баркамол авлод” болалар мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фахрли биринчи ўринни, 3-умумий ўрта таълим мактаб бошланғич ташкилоти 2-ўринни ва 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти 3-ўринларни эгаладилар.
2023 йилнинг 23 июн куни “Баркамол авлод” болалар мактабининг фаоллар залида “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловининг туман босқичи якунлари ғолибларини тақдирлаш тадбири тантанали равишда ўтказилди.
“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик –танловининг Оқолтин туман босқичи ғолиблари Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оқолтин туман бўлинмаси кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва 1,2 ва 3-даражали дипломлари билан тақдирландилар.
Танлов якунига кўра биринчи ўринни эгаллаган “ Баркамол авлод” болалар мактаби бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Тадбир якунида танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритган бошланғич ташкилотларнинг ибратли иш тажрибаларини бошқаларга намуна сифатида туманда оммалаштиришга қарор қилинди.
Бундай кўрик- танловларнинг ўтказилиши келгусида касаба уюшмаси фаолларининг профессионал даражасини ошириш,уларда ижодкорлик қобилиятларини шакллантиришда муҳим бир туртки бўлиши билан ҳам ўз аҳамияти ва моҳиятини йўқотмайди.

РАХМАТ БИЛОЛОВ,
таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Оқолтин туман бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!