Click to listen highlighted text!

ҲАММАСИ БОЛАЖОНЛАР УЧУН

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш Жамғармаси ҳамда Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти иш бошлагани қисқа муддатда ўз самарасини бера бошлади. Касаба уюшма ходимларининг фарзандлари учун оромгоҳларга йўлланмалар нархлари қисман департамент томонидан қоплаб берилиши ота-оналарни мамнун этмоқда. Ҳозиргача кўпгина оромгоҳлар молиявий томондан ўзини ўзи сақлаб туролмаётган эди. Натижада уларнинг айримлари хусусийлаштирилиб сотувга қўйилган. Департаментнинг ташкил этилиши оромгоҳларни хусусийлаштиришнинг олдини олади, бу масканларнинг фақат мавсумда эмас, йил давомида хизмат қилишини таъминлайди.
Сирдарё вилояти департаменти тасарруфида 2 та – Зомин шаҳридаги “Зомин” ҳамда Сирдарё туманидаги “Сирдарё” болалар оромгоҳи бор. Бу йил мавсум бошланмасидан дам олиш масканлари департамент томонидан ҳамма керакли жиҳозлар билан таьминланиб, пухта ҳозирлик кўрилди. “Зомин”оромгоҳида 6 мавсумда 1500 болажонларни соғломлаштириш кўзда тутилган. Айни пайтда бу сўлим гўшада болажонлардан 250 нафари мириқиб ҳордиқ чиқаришмоқда. Сирдарё туманининг Шоликор маҳалласи ҳудудидаги «Сирдарё» болалар ёзги оромгоҳи янгитдан бунёд этилмоқда. Қарийб 6 гектар майдонда барпо этилаётган мажмуанинг янги лойиҳасида замонавий тўгарак хоналари, Ахборот-ресурс маркази, маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар учун амфитеатр, тиббиёт маскани, сузиш ҳавзаси, спорт майдончалари, барча қулайликларга эга бўлган 5 та ётоқ биноси, ошхона ва ювиниш хоналари ўрин олган. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари эвазига янгича қиёфа касб этадиган бу оромгоҳ 300 ўринга мўлжалланган бўлиб, фойдаланишга топширилгач, йил давомида болажонларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши ва соғломлаштирилишига хизмат қилади.

Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини
ташкил этиш департаменти
Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Ботир Усмонов,

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!