Click to listen highlighted text!

УНУТИЛМАС ИККИ КУН

“Зомин” оромгоҳидаги икки кун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиалида фаолият кўрсатаётган 220 дан зиёд ишчи-ходимлар ёдида узоқ сақланиб қоладиган бўлди. Улар сўлим масканда мириқиб дам олдилар. Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган спорт мусобақаларида фаол иштирок этдилар. Айниқса футбол баҳслари кескин ва муросасиз курашларга бой бўлди. Беллашувлардан олдин қуръа ташланиб жамоаларга рақиблар танланди. Унда 20 та жамоадан 140 нафар ходимлар қатнашишди. Мусобақа якунига кўра ғолиблик электр тармоқларини қуриш ва ривожлантириш хизмати ходимлари жамоасига насиб этди. Кейинги ўринларни «ҲЭТ» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали, Ховос туман электр таъминоти ходимларидан иборат жамоалар эгаллашди. Спортнинг бу турида электромонтёр Хуршид Аҳмедов ўзининг энг яхши дарвозабон, мухандис Илёс Баротов эса энг яхши ҳужумчи эканликларини намойиш этдилар.
70 нафар шахмат ва шашкачилар ўртасидаги беллашувлар ҳам қизиқарли кечди. Унда Рустам Шарипов энг яхши шахматчи деб топилди.Кўпчиликнинг эътиборини тортган энг қизиқарли баҳслар аёллар ўртасидаги “Қувноқ стартлар” бўлди. Унда 25 нафар аёллар иштирок этиб, ўз салоҳиятлари билан йиғилганларни қойил қолдиришди.
Кечки пайт туман ва шаҳарлар электр таъминоти корхоналари раҳбарлари стол тенниси атрофида жам бўлиб, ўзаро беллашдилар. Мусобақалар ниҳоясида ғолиблар ва фаол иштирокчилар муносиб тақдирландилар.
Гўзал Зомин бағрида яхши ҳордиқ чиқариб, спортда чиниқиб қайтган ишчи-ходимлар ўз хизмат вазифаларига кўтаринки кайфият билан киришиб кетдилар.

Шавкат Мирзабеков,
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Сирдарё ҳудудий филиали касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!