Click to listen highlighted text!

ОИЛАВИЙ МУСОБАҚА: ҚУВНОҚ ВА МАРОҚЛИ

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Биз спортчи оиламиз” шиори остида ўтказиладиган республика оилавий спорт мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда тармоқ касаба уюшмаларининг ғолиб жамоалари иштирок этишди. Спортсеварларнинг белгиланган шартлардаги чиқишларини нуфузли ҳакамлар ҳайъати холисона баҳолаб боришди.
Югуриш, акробатика элементлари, “Моҳир ҳужумчи”, “Чаққонлик эстафетаси”, “Қувноқ эстафета” ўйини, арғамчида сакраш, баръерлар оша югуриш, теннис коптогини олиб югуриш каби қизиқарли шартлардан иборат спорт мусобақаси иштирокчилардан юқори тайёргарлик ва кучни талаб қилмайди, шунингдек, оилавий таркиб учун жуда қулай.
Барча шартларни мағлубиятсиз якунлаган Ҳаққуловлар оиласи юқори очко жамғариб ғолиб ва мусобақанинг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини берадиган йўлланмани қўлга киритишди. Оилавий жамоанинг аъзолари Аҳмаджон ва Дилафрўз “Sirdaryo IES”AJда меҳнат қилишади. Уларнинг фарзанди Шерзодбек мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга футбол билан шуғулланади.
Улуғбек Абдулахатов оилавий жамоаси иккинчи, Аброр Атабаев оилавий жамоаси учинчи ўринларни қўлга киритишди.
Шунингдек, барча спортсевар жамоалар қатор номинация ғолиблари бўлишди. Жамоалар касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
– Мусобақада ғолибликни қўлга киритганимиз билан меҳнат қилаётган жамоамизга ташаккурнома келтиришимиз қаторида ўзим учун энг юқори натижага эришдим: фарзандим олдида ота -онасининг энг кучли, энг соғлом, энг баркамол эканлигини исбот этдик. Ғалабамиз мен учун шунинг учун ҳам жуда қадрли, – дейди “Sirdaryo IES”AJ 2-қозон турубина цехи машинисти Аҳмаджон Ҳаққулов.
–Ғалабага эришиш учун ҳар биримиз кучли интилдик. Фарзандим ҳамда менинг хотирамда бир умрга ёдда қоладиган тадбир бўлди, – дейди Давлат солиқ инспекцияси бошқармаси бош инспектори Улуғбек Абдулахатов.- Байрам байрамдек бўлди. Бунинг учун касаба уюшмалари ташкилотидан миннатдормиз.
Тадбир сўнгида мусобақа иштирокчилари учун байрам дастурхони ёзилиб концерт дастури намойиш этилди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!