Click to listen highlighted text!

ОДДИЙ ТРАКТОРЧИ – СПОРТЧИЛАР

Касаба уюшмалари тизимида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса аёллар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган қатор қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Сайхунобод МТП да ишлаб чиқариш гимнастикасини ташкил қилди ва ўтказди.

Мақсад эса аниқ, ҳар бир корхона, ташкилот, муассасалар ва фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш гимнастикасини жорий қилиш орқали меҳнаткашларнинг иш қобилиятини ошириш, касб касалликларини олдини олиш.

Бу билан касаба уюшмаларининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепцияси” да белгиланган вазифаларнинг ижроси таьминланди.

Мазкур тадбир бошқа ташкилот, муассаса ва корхоналарда ҳам мунтазам давом эттирилиб борилади.

 

Маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!