Click to listen highlighted text!

СПОРТ БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

                Яқинда Гулистон туман тармоқ касаба уюшмалари томонидан “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида тармоқлараро спартакиада ўтказилди. Ушбу саломатлик спартакиасида 3 та тармоқ – таълим, фан ва маданият, Соғлиқни сақлаш, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва савдо хизмати ходимлари  касаба  уюшмаси тасарруфидаги ташкилотлардан жами 42 нафар ҳаваскор спортчилар иштирок этишди.

           Қизғин ўтган волейбол бўйича спорт мусобақаларида аёллар ўртасида 14-мактаб жамоаси 1-ўринни, Тиббиёт бирлашмаси жамоаси 2-ўринни ва Бешбулоқ коллежи жамоаси 3-ўринларни эгаллашди. Шахмат тури бўйича аёллар орасида 1-ўринни Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежидан Ирода Алишерова, эркаклар бўйича 1-ўринни худди шу муассасадан Мухиддин Биболаев, Шашка турида аёллар орасида 1-ўринни Бешбулоқ касб-ҳунар коллежидан Бахтигул Мурадинова, эркаклар орасида 1-ўринни  Алишер Холмирзаев эгалладилар.  Стол тенниси турида тумандаги  9-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гавҳар Атабоева  барча ҳаваскор теннисчи аёллардан устун келган бўлса,  эркаклар ўртасида стол тенниси бўйича Садриддин Ачиловга тенг келадигани топилмади. Бадминтон тури  ғолиблик аёллар ўртасида Исоқова Шоҳидага,  эркаклар ўртасида  Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Донабаев Обиджонга насиб этди.

            Шуни ҳам алоҳида айтиш лозимки, ушбу спартакиадаларда Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ҳамда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси жамоалари иштирок этмадилар. Бу эса ушбу тармоқлар туман Кенгашлари раисларининг, ишчи-ходимларнинг саломатликлари ҳақида қайғуриш, улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш каби амалий ишларга панжа орасидан қараётганлигини билдиради.

Зебо Ҳайдарова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!