Click to listen highlighted text!

“МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҲАЁТИДАН БИР КУН “КЎРГАЗМАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

             Мамлакатимиз бўйлаб жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йил 15 январига қадар “Ватанпарварлик ойлиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Шу муносабат билан, жойларда турли амалий ишлар, тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти Н-ҳарбий қисм ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбир Гулистон шаҳридаги “Темурбек”лар мактабида бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўзбекистон мудофаа вазирлигидан ташриф буюрган меҳмонлар нутқ сўзлаб, миллий армиямиз тарихи, салоҳияти, кўрсатиб келаётган мардликлари ҳақида гапириб бердилар. Ватанимизга, халқимизга тинчлик, ёшларимизга шижоат, ватан ҳимоячиларига эса чексиз матонат тилашди.
Тадбирда “Миллий гвардия ҳаётидан бир кун” номли саҳналаштирилган кўргазма намойиши барчада катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, санъаткорлар, сўз усталари, шоирларнинг бадиий чиқишлари барчада қувонч ва бахтиёрлик ҳиссини уйғотди.

Шоира КОМИЛОВА,
Сирдарё вилояти

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!