Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ ТАШАББУСИ БИЛАН

         “Сирдарё ИЭС” АЖ маъмурияти ва касаба уюшмаси ишловчи ходимларни доимий равишда қўллаб- қувватлаб келаётир. Яқинда касаба уюшма ташаббуси билан жамият ишчиси Саидбек Тешабоевнинг никоҳ тўйи ўтказиб берилди.
-Саидбек уч йилдан буён марказлашган таъмирлаш цехи чилангари вазифасида ишлаб келмоқда, – дейди акционерлик жамияти бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти раиси Саидбек Яриев. – Ширин шаҳридаги Нурчилар тўйхонасида никоҳ тантанаси ўтказилди. Ходимимиз тўйини ўтказиш жараёнида барча аъзоларимиз бирга ҳаракат қилишди. Тўй дастурхони, куёв хонадонини безатиш ишларида ҳамма фаол бўлди.
Гулистон болалар уйи тарбияланувчиси бўлган С.Тешабоев нурчи бўлишни ният қилиб, Ширин энергетика ва маиший хизмат кўрсатиш касб -ҳунар коллежида таҳсил олди. Бугун танлаган касбидан, ҳакасбларидан мамнун бўлиб, ишлаш завқи баланд.

Озода МАМАДАЛИЕВА
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!