Click to listen highlighted text!

СПОРТДА ЧИНИҚАМИЗ

          Сирдарё вилоят Сув оқова давлат унитар корхонаси маъмурияти ва касаба уюшма ташкилоти ишчи – ходимлар ўртасида спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида аҳамият бермоқда.
Яқинда ташкил этилган спорт тадбирида ишчи – ходимлар мини футбол, волейбол ва шахмат, шашка бўйича ўзаро беллашдилар. Спорт тадбирида 100 дан зиёд меҳнаткашлар иштирок этиб, ғолиблик учун курашдилар.
Ўтказилган турнирда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари биринчиликни қўлга киритишди.
Мусокаба ғолиблари маъмурият ва касаба уюшма ташкилотининг совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш касаба уюшмаси Сирдарё вилояти масъул ташкилотчиси Эргаш Бўриев иштирок этиб, ғолибларни табриклади.

Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!