ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИ ОШИРИЛДИ

Яқинда вилоят марказидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари шифохонаси фаоллар залида шифохона касаба уюшма қўмитаси вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан  ҳамкорликда «Маънавият соати» ўтказилди.

Тадбирда  шифохона меҳнат жамоаси вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ширин Умаралиеванинг Ўзбекистон Республикасининг  «Меҳнат» кодексига риоя этилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш қонуни» аҳамияти ҳақида маърузасини тингладилар. Иштирокчилар қонунчиликка киритилган янгиликлардан бохабар бўлибгина қолмасдан, одам савдоси каби иллатдан огоҳ бўлиш чора-тадбирлари ҳақида кенг тушунчалар олдилар.

Шундан сўнг сўз олган бирлашма Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири Бозорбой Исматов Ўзбекистон Республикаси Меҳнатни муҳофаза қилиш қонуни ҳақида  сўзлаб, тегишли моддаларини таҳлил қилиб берди.  У ўз сўзида иш берувчининг вазифалари, ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, касаба қўмита раиси ва фаолларининг намунали фаолият олиб бориши ҳақида алоҳида тўхталди.

Тадбир савол-жавобларга бой, мунозара тарзида ўтди.

 

Юридик бўлим мудири  Ш. Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email