Click to listen highlighted text!

ОИЛАВИЙ СПОРТЧИМИЗ

“Соғлом она ва бола йили”нинг илк ойидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан старт берилган “Соғлом оила” спартакиадасининг биринчи босқичи вилоятимиз  бошланғич касаба уюшма ташкилотларида қизғин ўтмоқда. Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгашининг 2016 йил иш режасига мувофиқ,   ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий турларига бўлган қизиқишларини ошириш, айниқса, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш орқали ўз саломатлигига масъулият ҳиссини шакллантириш мақсадида  тизимдаги барча бошланғич ташкилотларда мазкур мусобақаларнинг биринчи босқичи ўтказилмоқда.

Яқинда  Гулистон шаҳар 15-умумтаълим мактабида “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларининг 1-босқичи ўтказилди. Мусобақа Низомига кўра 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган фарзанди бўлган оилавий  қатнашчилар ўртасида 8 та шарт асосида беллашув ўтказилди. Беллашувда 5 та оила иштирок этди. Мусобақа натижаларига кўра Гулистон шаҳар 15-умумтаълим мактаби жамоасидан ўғил фарзандли оилалар ичида Шайжигитовлар оиласи (ота- Хамза Шайжигитов, она- Малика Шайжигитова, фарзанд- Суннатбек Райимқулов), қиз фарзандли оилалар ичида Вапаевлар оиласи (ота- Равшан Вапаев, она- Дилноза Жўраева, фарзанд- Дурдона Ёрматова) ғолиб деб топилиб,  шаҳар босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

-Биз оилавий спортга қизиқамиз, – дейди биз билан суҳбатда  Хамза  Шайжигитов .- Мен касаба уюшмалари томонидан ташкил этилган ҳар бир мусобақада иштирок этишга ҳаракат қиламан. Ўтган йилда ҳам “Спорт-саломатлик гарови”, “Касаба тур” ҳаваскор велоспортчилар мусобақаларида иштирок этиб қайтдим. Касаба уюшмаларининг ходимлар саломатлиги борасида олиб бораётган ишлари эътирофга лойиқ, деб ҳисоблайман.

 

Фарҳод Таштанов,  Таълим, фан ва маданият ходимлари

касаба уюшмаси Гулистон шахар кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!