Click to listen highlighted text!

СОҒ ТАНДА СОҒЛОМ АҚЛ

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман бўлинмаси кенгаши, туман мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда «Спорт саломатлик гарови» шиори остида спортнинг волейбол тури бўйича аёллар ўртасида мусобоқа ўтказилди. Ушбу мусобақа 1-Октябр «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» байрамига бағишланиб, унда 16 та жамоада 128 нафар ходим иштирок этди.
Қизғин беллашувлар натижасида тумандаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси 1-, 9-сонли давлат мактабгача ташкилоти жамоаси 2-, 13 – сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси 3- ўринларни эгаллашди. Мусобақа ғолибларига Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Абдурасул КАРИМОВ,
Таълим ва фан ходимлари
Касаба уюшмаси Ховос туман
Бўлинмаси кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Click to listen highlighted text!