Касаба уюшмалари тизимида “Спорт – саломатлик гарови” номли спартакиадага старт берилди
Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш мақсадида спартакиадага старт берилди.
Барча меҳнат жамоаларида ўтказиладиган спартакиаданинг I – босқичи феврал ойи давомида корхона, ташкилот ва муассасаларда, II – туман, шаҳар босқичи март ойи давомида туман, шаҳарлар марказларида, III – вилоят босқичи 3 апрел куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган.
Спорт мусобақаларини ҳар йили ўтказиб келамиз – дейди Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг вилоятдаги филиали касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Тожибоев. Нафақат шифокорларимиз, балки филиалимиз раҳбарияти ва техник ходимларимиз ҳам спорт тадбирларида фаол қатнашишади. Эркаклар футбол ўйинларига жон-жаҳди билан киришиб кетишса, хотин-қизларимиз эса волейболни хуш кўришади.
Спартакиадани ўтказишдан асосий мақсад корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали мехнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ва ишчи ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали мухофаза қилишдир.
ВКУТБ Маданий-маьрифий ва спорт ишлари бўлими