Click to listen highlighted text!

СПАРТАКИАДАЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

                    Касаба уюшмалари тизимидаги “Спорт – саломатлик гарови” номли спартакиаданинг II- туман, шаҳар босқичларини 9 март куни Янгиер шаҳри ва Боёвут тумани ишчи – ходимлари бошлаб беришди.
10 март куни эса Ховос тумани вакиллари давом эттиришди. Якшанба куни бўлишига қарамай ходимларимиз белгиланган спорт майдончасига кўтаринки руҳда ва байрам кайфиятида келишди – дейди таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ховос туман кенгаши раиси А.Каримов.
Спорт мусобақаларини ҳар йили ўтказиб келамиз – дейди таьлим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Янгиер шаҳар кенгаши раиси У.Алланазаров. Нафақат педагогларимиз, балки мактабларнинг фаррошлари-ю, техник ходимлари ҳам спорт тадбирларида фаол қатнашишади. Эркаклар футбол ўйинларига жон-жаҳди билан киришиб кетишса, хотин-қизларимиз эса волейболни хуш кўришади.
Тадбирларда I, II ва III ўринларни эгаллаган иштирокчилар касаба уюшмасининг эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

ВКУТБ нинг Маданий – маьрифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!