Click to listen highlighted text!

БАЙРАМ ТУХФАСИ

                 Ишчи ходимлар ўртасида жисмоиий тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида Сирдарё вилоят “Сув оқова “ДУК маъмурияти ва касаба уюшма ташкилоти хамкорликда хайрли ишларни амалга оширмоқда. Коммунал хизмати ходимлари байрами арафасида мини футбол майдони фойдаланишга топширилди.
-Ишчи ходимлар ўртасида мунтазам спорт тадбирлари ташкил этилади. Айникса, мини футбол, стол тенниси, шахмат-шашка, волейбол каби спорт турлари билан шугулланивчилар сони ортиб бормокда. Касб байрами арафасида корхонамизда замонавий мини футбол майдони фойдаланишга топширилди.- дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Илхом Нурбоев, –Ушбу спорт майдони хашар йўли билан қурилди,, суъний чим билан қопланган. Спорт билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилган. Умид киламиз, энди барча спорт тадбирлари ўзимизнинг спорт майдонимизда ўтказилади ва спорт билан шуғулланувчилар сони янада ортади.

РК масъул ташкилотчиси И.Буриев.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!