“SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” МЧЖ КАСАБА УЮШМА ТАШКИЛОТИ ТУЗИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф чогида “SIRDARYO UNIVERSAL OYNA” МЧЖда бўлиб, иш фаолияти билан танишиб, ишчи ходимлар билан учрашганда корхона Ўзбекистон иқтисодиётида мухим ўрин тутишини айтиб ўтган эди. Хакикатдан хам корхона ишлаб чикараётган махсулотлар нафакат корхона ва ташкилотга балки хар бир оилага хам зарурдир. Корхона якинда иш бошлашига карамай халк учун истеъмол товарлари шиша махсулотларини ишлаб чикаришни тўлик йўлга кўйди.
Корхонамиз кичик иқтисодий зонада ташкил эдилди. 450 дан ортик ишчи ходимлар мехнат килади, асосан ёшлардан иборатдир, – дейди корхона кадрлар бўлими бошлиги Б.Ташалиев, — Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси РК масъул ташкилотчиси ва Сирдарё туман кенгашидан касаба уюшма ташкилоти тузиш буйича ёзма таклиф бўлди. Таклиф атрофлича ўрганиб чикилди ва касаба уюшма ташкилоти тузишга келишилди. Корхонада касаба уюшма ташкилоти сув ва хаводек зарур. Ишчи ходимларни хак хукуки ва манфаатини химоя килиш касаба уюшма ташкилотининг асосий вазифасидир. Келажакда корхонамиз янада кенгайиб ишчи ходимлар сони ортади. Биз халк учун хизмат киламиз ва халкимиз учун сифатли истеъмол товарлари ишлаб чикарамиз.
Корхона цех ва бўлимлар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йигилишда касаба уюшма ташкилоти тузилиб, унинг ишчи органлари сайланди. Касаба уюшма кўмитаси раиси этиб, констуктор мухандис З.Узаков сайланди.
Мустакиллик байрамигача корхонанинг 2 -новбати Сирдарё класс мчж хам фойдаланишга топширилади.. Шунингдек, ТЕМУР МЕД ФАРМ МЧЖ хам ушбу корхонага цех ташкилоти сифатида аъзоликка олинади. Жами 1100 дан ортик иш ўринлари яратилади.
Йигилишда РК масъул ташкилотчиси Буриев И Сирдарё, туман Кенгаши раиси Джураев Н иштирок этди.
Буриев И – РК маъсул ташкилотчиси