Click to listen highlighted text!

МАВСУМНИНГ ИЛК ТААССУРОТИ

             Оромгоҳлар бола саломатлигини тиклашда кўмакчи бўлиш билан бирга фарзанднинг билимлар эгаллашини давом эттириши билан ҳам аҳамиятли. Шу боис ҳам ёзги таътил вақтида оромгоҳ машғулотларига беришни истовчи ота- оналар йилдан йилган кўпайиб бормоқда. Айтиш мумкиник, бу истакни амалга оширишда касаба уюшмалари ташаббус кўрсатмоқда. Бу йил Сирдарё вилоятига қарашли оромгоҳлар сони биттага кўпайиши ҳам айни талаблар асосида амалга оширилди.
8 – июн куни мавсумнинг илк қабули бошланиб болажонлар оромгоҳларга кузатилди. Вилоят маркази Гулистон шаҳридан йўлга чиққан автобусларни ота – оналар, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси масъул ходимлари оқ йўл тилаб, кузатишди.
Шу куни вилоят ҳудудидаги “Сирдарё” оромгоҳи ҳамда Зомин туманидаги “Гулистон” номли оромгоҳлар 200 нафардан бола қабул қилиб ўз ишини бошлади.
Юқори тайёргарлик ва тантана билан кутиб олинган фарзандлар кайфияти юқори бўлди. “Гулистон” оромгоҳига келган Жаҳонгир таассуротларини улашиш учун онасига қўнғироқ қилди.
– Онажон, шунақа чиройли жойлар ҳам бор экан-да, тоғларнинг нақ ёнидамиз. Баландлигини айтмайсизми, хонамизда туриб ҳам қўл узатсам етадигандек, – дейди оромгоҳига болаларча таъриф бериб 9 ёшли Жаҳонгир.
– Фарзандимни илк маротаба уйдан олисга, оромгоҳ бағрига юборишим, – дейди Жаҳонгирнинг онаси Дилафрўз Жўрабоева. – Ҳар йили фарзандларини оромгоҳга юборадиган ота – оналар билан маслаҳатлашиб ҳафвсизлиги, шароитлари ҳақида маълумот олдим. Зомин туманидаги “Гулистон” оромгоҳининг тоғ бағридалиги, табиати, ҳавоси тозалиги, тарбиячилари эътиборлилиги, доимий назоратдалиги маъқул бўлди. Фарзандимнинг овозидан унга ёқиб тушгани сезилди. Кўп рахмат айтиб кўрганларини санашдан тўхтамади. Илк бор кўрган тоғ манзараси айниқса манзур бўлибди.
Мавсум давомида икки ярим мингдан зиёд болалар соғломлаштирилиши режалаштирилган.

 

ВКУТБ   маданий маърифий ва спорт ишлари бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!