Click to listen highlighted text!

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМИДАГИ ХОДИМЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМИ ОШИРИЛДИ

           Сирдарё  вилоят адлия бошқармасида  бугун  вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилот ва муассасалар раҳбар-ходимлари учун семинар ўтказилди. Семинар иштирокчилари  Конституция ва Инсон ҳуқуқлари мавзусида Гулистон шаҳар адлия бўлими бошлиғи Н. Қаршибоев,   Коррупцияга қарши курашиш, вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Л.Худойқуловнинг, Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳамда меҳнат ҳуқуқи мавзусида  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири Ш.Умаралиеванинг  маьрузаларини  тинглашди.

             Тингловчилардан  жисмоний ва юридик шахслар, меҳнат қонунчилиги бўйича маърузалар бўйича кўплаб саволлар тушди.

        Семинар охирида иштирокчилар ҳуқуқий тест  топширишди. Уларга адлия вазирлигининг  янги  “advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали  ҳамда “Telegramm” мессенжеридаги “@anticorbot” боти бўйича тайёрланган флаерлар ва буклетлар тарқатилди.

 

Бирлашма юридик бўлими мудири     Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!