ХОДИМ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАНДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ишонч телефонига Ховос тумани, Истиқлол МФЙ, Исломобод кўчаси, 23 уйда яшовчи фуқаро М.Парманова мурожаат қилиб, вилоят алоқа хизмати раҳбари ва қуйи тизимлари раҳбарлари томонидан уни турли асоссиз важлар билан ишга қабул қилмаганликларидан норози бўлган.
Фуқаро М.Парманова мурожаати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан жойида ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар аниқланди:
Фуқаро М.Парманова ишга жойлашиш мақсадида “Ўзбекистон почтаси” АЖ Сирдарё филиали раҳбарига мурожаат қилган ва Боёвут туманлараро почта алоқа тармоғига иш ўрганувчи сифатида 3 кун иш ўрганган. Оқибатда унга раҳбар томонидан ҳозирда иш йўқлиги важ қилиниб, ишга қабул қилинишига рад жавоби берилган. Касаба уюшмалари ходимлари аралашуви билан фуқаро М.Парманова 2019 йил 22 июлдан Гулистон туманлараро алоқа боғламаси марказий зал почтальони вазифасига ишга қабул қилинди.
Бирлашма юридик бўлими мудири Ш.Умаралиева