Click to listen highlighted text!

ФАОЛИЯТ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

             27 декабрь куни Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси фаоллар залида бирлашманинг йил сарҳисобига бағишланган Раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда танқидий – таҳлилий руҳда кечган тадбирда якунланаётган 2019 йилда бирлашма томонидан эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.
Йиғилишни бирлашма Кенгаши раиси Рустамбек Турсунмуродов олиб борди. Таъкидланганидек, жорий йил давомида бирлашма ҳуқуқшунослари кўмаги билан 72 нафар меҳнаткашлар ҳуқуқи тикланди, қарийб 103 млн сўмлик ўз вақтида тўланмаган иш ҳақлари ундирилишига эришилди. Шунингдек, жами 1 минг 443 дона йўлланмалар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларига тақдим этилган.
Йиғилиш якунида касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг 2020 йилдаги устувор йўналишлари белгиланди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ташкилий ишлар бўлими мутахассиси  М.Жуланов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!