Click to listen highlighted text!

ЯНГИЕРДА ЯНГИ САНАТОРИЙ

              Ушбу йирик саломатлик маскани давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида берган топшириққа биноан уруш ва меҳнат фахрийлари касалхонаси деб номланган муассаса негизида ташкил этилди.

                Мазкур муассаса лойиҳаси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Капитал қурилиш бошқармаси буюртмаси асосида «Касаба-лойиҳа» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилиб, «Касаба қурилиш таъмир» шўъба корхонаси қурувчилари томонидан қисқа муддатда бунёд этилди.
Санаторийда йодбромли минерал сув мавжуд. Бу юрак-қон томир, марказий ва периферик асаб тизими ҳамда тери касалликлари, церебрал атеросклероз, таянч-ҳаракат тизими, рейно касаллиги, аёллар бепуштлигининг эндокрин ­шакллари каби хасталикларни даволаш имконини беради.
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 250 киши дам олиши ва саломатлигини тиклаши кўзда тутилмоқда. Дастлабки жараёнда 80 та янги иш ўрни яратилган бўлиб, санаторий тўлиқ қувват билан ишга тушгач, штатлар сони 110 тага етказилади.
2019 йил 26 декабрь куни санаторийнинг тантанали очилиши режалаштирилган.

Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!