ЮКСАК ИМКОНИЯТ – ЮКСАК МАСЪУЛИЯТ
Бугун юртимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида, ўй-у хаёлида кечаётган манмунлик, ғурур ва ифтихор Давлатимиз Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси таассуротларидир. Жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси манфаатлари тўлиқ қамраб олинган, жонажон юртимизнинг навбатдаги ривожланиш босқичи акс этган ушбу Мурожаатнома матни юртдошларимиз томонидан ёд олинди, десак муболаға бўлмайди.
Ҳозирда ўзим яшаётган, қолаверса, ташкилотимиз жойлашган Ширин шаҳрида фуқаролик билан боғлиқ кўп йиллик муаммоси бор инсонлар кўпчиликни ташкил этади. Мурожаатда керакли Қонун ишлаб чиқилиши, уларга фуқаролик бериш масаласида катта хушхабар янгради. Айтиш мумкинки, Президент томонидан айтилган ушбу ташаббус катта жасорат билан баробар бўлди. Ўша кундан буён хурсандчилик, бир – биримизни табриклаш бошланди.
Шунингдек, илм эгаллаш, рақамли иқтисодиёт тизими, жамиятни коррупциядан тозалаш, бунинг учун алоҳида орган фаолият бошлаши, ишсизлик, жумладан аёллар бандлиги борасидаги таклифлар ҳар биримиз учун, энг аввало, имкониятдир. Юксак имкониятни юксак масъулият деб билар эканмиз, кундан кунимиз яхши бўлиб, муваффақиятларимиз кўлами янада кенгайиб, ишимиз ривож топиб бораверади.
“Sirdaryo IES” АЖ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Саидбек ЯРИЕВ