Click to listen highlighted text!

ҲИСОБАТ САЙЛОВ ЎТКАЗИЛДИ

             2020 йилнинг 4 феврал куни Мирзаобод туманидаги 21-умумий ўрта таълим мактабида ҳисобот сайлов йиғилиши ва маъмурият ва касаба уюшмаси томонидан 2019-2021 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 20196 йилда бажарилиши бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.
Жамоа шартномасининг 2019 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори Ҳ.Аманбаева ва касаба уюшма қўмитаси раиси С.Холиқовалар ахборот беришди, Жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия аъзоси О.Розиқов мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини бажарилишини текшириб борувчи комиссия далолатномаси билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди.
Жамоа шартномасида кўрсатилган айрим бандлари бажарилмай келаётганлиги танқидий мухокама қилиниб, муаммоларни хал қилиш бўйича чора тадбирлар белгиланди.
Шу куни мактаб Ҳисобот сайлов йиғилиши хам ўтказилди. Ҳисобот сайлов йиғилишида касаба уюшма қўмитаси раиси С.Холиқова мактаб касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил феврал ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган фаолияти ҳақида ҳисобот берди. Ҳисоботда касаба уюшма қўмитасининг ўтган йиллар давомидаги фаолияти юзасидан амалга оширган ишлари сарҳисоб қилиниб, соҳа ходимларининг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида касаба уюшма қўмитаси томонидан олиб борган фаолияти холисона баҳоланиб ва келгусида қўмита олдида турган вазифалар белгилаб олинди.
Касаба уюшма қўмита аъзолари янгидан сайланиб, қўмита раислигига тажрибали, ғайратли, соҳа муаммоларни чуқур биладиган ва уларни ҳал этиш лаёқатига эга бўлган Йўлдошева Лобар сайланди.
Ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар юзасидан мактаб директори Ҳ.Аманбаева, маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Т.Мухаммедов, мактаб ўқитувчиси М.Каримовалар сўзга чиқишди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба юушмаси
Мирзаобод туман кенгаши раиси Б.Ахроров

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!