Click to listen highlighted text!

ХОДИМ ИШ ҲАҚЛАРИ УНДИРИБ БЕРИЛДИ

             Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига фуқаро С.Юсупов Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида тарих фани ўқитувчиси лавозимида ишлаб, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингандан сўнгги иш ҳақларини ола олмаганлигидан норози бўлиб, уни ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган оғзаки мурожаати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири томонидан жойида муаллиф иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида С.Юсупов 2019 йил 3 сентябр кунидан муассасада тарих фани ўқитувчиси лавозимида ишлаган ва 2019 йил 28 декабрда унинг билан тузилган меҳнат шартномаси ўз хохишига кўра бекор қилинган.
Шундан сўнг, маъмурият томонидан унга қолган ойлик иш ҳақлари ва фойдаланилмаган мехнат таътиллари учун пуллик компенсация ханузгача тўлаб берилмаган.
Касаба уюшмалари аралашуви билан ходим С.Юсуповга 2020 йил 12 феврал куни иш ҳақларидан қолган қолдиқ 1783000 (бир миллион етти юз саксон уч минг) сўм нақд пулда тўлаб берилди.
Бу ҳақида ходим С.Юсупов тушунтириш хатида муаммо ҳал этилгани ва бошқа эътирози йўқлиги ҳақида баён этган.

Юридик бўлими мудири     Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!