Click to listen highlighted text!

КАСАБА УЮШМАСИ АРАЛАШУВИ БИЛАН ХОДИМ ЎЗ ИШИГА ТИКЛАНДИ

            Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига Гулистон шаҳри, 3-мавзе, Ибн Сино кўчасида жойлашган вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида поликлиника бўлим ҳамшараси вазифасида ишлаган Марғуба Маражапова, унинг билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббусига кўра ноқонуний бекор қилинганидан норози бўлиб, уни ўз ишига қайта тиклашни сўраб мурожаат этган.
Ариза ўрганилганда, ҳақиқатдан фуқаро М.Маражапова билан тузилган меҳнат шартномаси қонунга зид равишда бекор қилинган бўлиб, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг 2019 йил 28 декабрдаги 271-сонли М.Маражаповани меҳнат шартномасини бекор қилиниши ҳақидаги буйруғи бекор қилиниши ва ходимни ўз иш жойига тикланишини сўраб иш берувчи номига тақдимнома киритилди ва шу билан биргаликда фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мурожаат этилди .
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро суди ишни атрофлича кўриб чиқиб, фуқаро М.Маражаповани ўз ишига тиклаш бўйича 2020 йилнинг 4 феврал куни қарор чиқарди.
Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказининг 2020 йил 13 февралдаги 23-сонли буйруғига асосан ходим М.Маражапова ўз ишига қайта тикланди ва унга мажбурий прогул кунлари учун 1894000 (бир миллион саккиз юз тўқсон тўрт минг) сўм ҳамда 1 000 000 (бир миллион) сўм маънавий зарар ундириб берилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!