Click to listen highlighted text!

МУАММО ҲАЛ ЭТИЛДИ

            Ўзбекистон Республикаси Президентига халқ қабулхонаси орқали Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасасида ишлаб, штат жадвалига киритилган ўзгартириш оқибатида унинг билан тузилган меҳнат шартномасини ходим розилигисиз ўзгартирилганидан норози бўлиб, амалий ёрдам сўраган Сарвиноз Норбоеванинг мурожаати вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими мудири томонидан жойида муаллиф иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида С.Норбоева 2005 йилдан буён юқорида кўрсатилган муассасада турли вазифаларда, охирги вақтда котиба-иш юритувчи вазифасида ишлаганлиги, 2020 йилдаги штат жадвалига киритилган ўзгартиришда унинг вазифаси кадрлар бўйича менеджер вазифасига ўзгартирилганлиги, лекин муассаса директори уни бошқа вазифага асоссиз ва розилигисиз ўтказиб, у жойга бошқа ходимни ишга қабул қилганлиги аниқланди.
2020 йил 10 февралда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси директори билан музокара ўтказилиб, унинг номига қонун бузилишини бартараф этилиши бўйича тақдимнома киритилди.
Шу куннинг ўзида тақдимнома қаноатлантирилиб, С.Норбоевага муассаса директори томонидан чиқарилган 49/к-буйруққа асосан кадрлар бўйича менеджер вазифаси берилганлиги ҳақида жавоб хати берилди.
Ходим томонидан берилган тушунтириш хатида касаба уюшмалари аралашуви билан ўз вазифасига тикланганлигини билдириб, мурожаати қаноатлантирилгани ва бошқа эътирози йўқлигини билдирган.

Бирлашма юридик бўлими мудири   Ш.Умаралиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!