Click to listen highlighted text!

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МУҲОКАМАСИ ВА ҲИСОБАТ САЙЛОВ ЎТКАЗИЛДИ.

2020 йил 18 февраль куни Гулистон шаҳар 15-умумтаълим мактабида мактаб маъмурияти яъни иш берувчи ва мактаб касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2017-2019 йиллар учун тузилган Жамоа шартномасининг 2019 йилдаги ижроси бўйича жамоанинг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда мактаб директори Х.Рахманова, касаба уюшма қўмитаси раиси Ш.Ахмедоваларнинг ўтган даврда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг ижросини назорат қилувчи комиссия раиси Н.Шералиева йиғилиш иштирокчиларини Жамоа шартномаси ижроси бўйича далолатнома билан таништирди. Шундан кейин ташкилотнинг янги 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси маъқулланди ва қабул қинлинди.
Шу куни мактаб бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий бўлими мутахассиси М.Жўланов, Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ф.Таштановлар иштирок этди. Шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов йиғилишга раислик қилди. Мактаб бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Ш.Ахмедова қўмитанинг 2015 йил февраль ойидан 2020 йил февраль ойигача бўлган даврда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Ҳисобот юзасидан сўзга чиққан касаба уюшмаси аъзолари Т.Абдурасулов, Н.Шералиевалар касаба уюшмаси қўмитасининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб унинг ҳисобот даврдаги фаолиятига қониқарли баҳо беришди. Кун тартибидаги бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг янги таркиби ва қўмита раисини сайлаш, шаҳар конференциясига делегат сайлаш масаласи кўриб чиқилди ва қарор қабул қилинди. Бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг раиси этиб Ахмедова Шоира сайланди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Гулистон шаҳар кенгаши раиси Ф.Таштанов

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!