ЭЗГУЛИКЛАР СИЗДАН БОШЛАНАР
Мамлакатимизда байрам кўп. Ҳар бирининг ўз ўрни, шукуҳи бор. Айниқса, баҳорнинг бошланишида, табиат гўзаллик билан юзлашган кунларда нишонланадиган 8- Март- хотин-қизлар куни ўзгача нишонланади.
Байрам муносабати билан Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан тизимдаги фаол ва ташаббускор аёллар рағбатлантирилди. Эзгулик улашишдек қизғин фаолиятда эркаклар билан тенгма-тенг ишлаш баробарида жамоат ишларида фаоллиги учун уларга ташаккур билдирилди.
– Халқимиз аёлларга ҳурмат билан муносабатда бўлади. Ушбу эъзоз юртимизда эълон қилинган фармон ва қарорлар билан янги босқичга кўтарилмоқда. Аёллар фаолиятини рағбатлантириш, ўз имкониятларини намойиш этиш учун шароит яратиш йўлида амалий ишлар йўлга қўйилмоқда, -деди бирлашма раиси Рустамбек Турсунмуродов ўз табригида. –Айниқса, кўплаб тажрибалар Сирдарё ҳудудида амалга оширилаётгани юксак ишонч белгисидир.
Аёл қувончи юқумли, давомли бўлади. Ушбу хуррамлик албатта, яхшилик, эзгуликларга дебоча бўлади. Тадбирда тизимда ишловчи хотин-қизларга байрам муносабати билан самимий табрик айтилди ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
“Ishonch” мухбири