СОЛИҚЧИЛАРДА ҲИСОБАТ САЙЛОВ ЎТКАЗИЛДИ.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги 16-5 сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисидаги Низом” ишлаб чиқилган.
Касаба уюшмалари тизимида хар беш йилда хисобот-сайлов йиғилишлари, конференциялари ва тармоқ касаба уюшмаларининг Қурултойлари ўтказилиши кўзда тутилган. Ушбу қарорга мувофиқ 2020 йил 6 март куни Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Сирдарё вилоят Давлат солиқ бошқармасида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Давлат солиқ бошқармаси бошланғич касаба уюшма раиси ўзининг беш йиллик фаолияти ва охирги 2019 йил учун жамоа шартномасига киритилган бандлар ижросини бажарилиши бўйича хам хисобот бериб ўтди.
Ҳисобот-сайлов йиғилиши бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолиятида муҳим ва катта воқеа ҳисобланади. Ушбу йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот давридаги фаолияти тахлил қилиб чиқилиб, касаба уюшмаси аъзолари билан ҳамкорликда келгусида касаба уюшма фаолиятини янада кучайтириш ва такомиллаштириш борасида яқин келажакка мўлжалланган устувор вазифалар белгилаб олинди.
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгашининг вилоят бўйича маъсул ташкилотчиси А. Таджиев