Click to listen highlighted text!

ТЕРМИЗ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ БОШЛАНҒИЧ КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ЯНГИ ТАРКИБИ

06.03.2020. Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси тасарруфидаги Термиз электр таъминоти корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитасидаҳисобот-сайлов конфиренциясини ўтказди.
Унда Термиз МТУ касаба уюшма худудий қўмитаси раиси Ғ.Б.Даминов ва ташкилий ишлар мутахассиси К.П.Каримовлар иштирок этишди.Унда Термиз электр таъминоти корхонаси бошланғич касаба уюшма қўмитасининг 2015-2020 йилнинг февраль ойига қадар олиб борган иш фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланди.
Шундан сўнг Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Т.Т.Холмўминовнинг шахсий илтимосига кўра, касаба уюшмасида эгаллаб турга вазифасидан озод қилиш масаласидаги мурожаати қабул қилинди. Бошланғич касаба уюшма қўмитасининг янги таркибига номзодлар кўрсатилиб бир овоздан тасдиқланди ва улар орасидан янги бошланғич касаба уюшма қўмитаси раислигиганомзодлар кўрсатилиди.Унда кўп овоз билан корхона электр энергияси ҳисоблаш бўлими мухандиси Холиёров Шухрат Маматович янги касаба уюшма қўмитаси раиси этиб сайланди.
Бундан ташқари тафтиш комиссиясининг бир нафар аъзоси нафақага чиқганлиги сабабли янги аъзоликка йигилиш иштирокчилари томонидан ЭЧК 35 электромеханиги М.Б.Ходжаназаров номзоди кўрсатилиб бир овоздан маъқулланди. Қолган тафтиш комиссиясининг аъзоси ва раиси ўз ўринларида қолдирилди.
Йиғилиш якунида касаба уюшма қўмитасининг келгуси режалари келишиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!