Click to listen highlighted text!

“ИШОНЧ” ГАЗЕТАСИ ЖАМОАСИНИНГ СИРДАРЁЛИКЛАРГА КЎМАГИ ЕТИБ КЕЛДИ

Бугун, 4 май санасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси нашри – “Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари таҳририяти жамоасининг сув тошқинидан талофат кўрган сирдарёликларга аталган “Саховат ва кўмак” инсонпарварлик ёрдами Гулистон шаҳрига етиб келди.
Нашр вакиллари Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицей ётоқхонасида бўлиб турган 255 нафар талофатдан азият чеккан аҳолига моддий ва маънавий ёрдамлари билан далда бўлишди. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиеник восита, кўрпа-тўшак, оёқ кийим, кийим-кечак сингари зарурий бирламчи воситалар, шунингдек, болажонлар учун аталган китоблар тўплами тақдим этилди.
Инсонпарварлик кўмаги топширилишида шаҳар ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий –маърифий ишлар бўйича ўринбосари Лазиз Аҳмедов, Ҳалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби директори, шоир Муҳаммад Исмоил ҳамроҳлик қилди.
Озода Мамадалиева

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!