Click to listen highlighted text!

СИРДАРЁ ВИЛОЯТ КАСАБА УЮШМАЛАРИ ТАШКИЛОТЛАРИ БИРЛАШМАСИ РАИСИНИНГ ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНАСИ ИШГА ТУШДИ

      2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”-деб эълон қилиниши замирида авваломбор халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ҳамда яқиндан кўмаклашиш каби вазифалар туради.
Шу муносабат билан Сирдарё вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ва унинг қуйи тизимларида ишчи-ходимларнинг мурожаатларини ўрганиш, жойларда сайёр қабуллар ўтказиб бориш ҳамда шу орқали мавжуд муаммо ва масалаларни ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилган.
Шунга биноан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида рахбар ва масъул ходимларнинг мурожаат қилиб келган жисмоний шахслар ҳамда юридик шахсларнинг вакилларини хар куни қабул қилишлари йўлга қўйилди, шунингдек бирлашманинг қисқа 1092-рақамли ишонч телефони орқали доимий равишда мурожаатлар қабул қилинмоқда.
Яна бир муҳим янгиликлардан бири, Сирдарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг (sirdayo.kasaba.uz) веб-сайтида бирлашма раисининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди ва бу ушбу соҳада янада қулайликларни яратди.
Жорий йилнинг 3 ойи давомида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига жами 43 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 6 таси ёзва, 28 таси оғзаки, 3 таси электрон тарзда ва 6 таси ишонч телефони орқали қилинган мурожаатлардир. Мазкур мурожаатлар бирлашманинг тегишли бўлимлари томонидан ўз вақтида ва холисона ўрганилди ҳамда 6 та мурожаатлар қаноатлантирилиб, муаллифларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда, муаллифни қандайдир масала ёки муаммо қийнайдики, уларнинг ечимини топиш мақсадида тегишли ташкилот ва муассасаларга мурожаат қилади.       Шу боис хар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, ўз вақтида ҳамда холисона ечимини топиши лозимлигини тақозо этади ва бу касаба уюшмаларининг асосий вазифаларидан биридир.

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлими

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!