Click to listen highlighted text!

ХАЙРЛИ ТАШАББУС – ҲАР ЕРДА

Бугунги синовли кунларда халқимиз саломатлигини сақлаш йўлида Боёвут туманидаги 52 – умумтаълим мактаб жамоаси ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари Дилором Шодиева, Дилноза Мансурова, инглиз тили фани ўқитувчиси Ибодат Алиевалар коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш учун туман шаҳарчаси “Маънавият” маҳалласи аҳолиси ва эҳтиёжманд оилаларга ниқоблар тикиб беғараз етказиб беришни йўлга қўйишди. Мактаб директори Баҳром Алиев раҳбарлигида жамоа ҳайрия жамғармасига маблағ ўтказиб бериш ишларида ҳам эътирофли ишларни амалга оширмоқда.
Шунингдек, туман касаба уюшмаси фахрий аъзолар, нафақада бўлган ходимлар ҳолидан хабар олиб, зарурий хўжалик техникаси, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари йўқловини амалга оширди. Ташаббус давом эттирилиб ҳуқуқий ва моддий мурожаатларни аҳолига қулай бўлган ижтимоий тармоқлар орқали қабул қилиб, жавоб беришни йўлга қўйди.

Ботир ЗИКРИЛЛАЕВ,
Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси
Боёвут туман кенгаши раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!