ХОДИМ ҲАМИША ҲИМОЯДА
Ходимнинг истаги меҳнат қилаётган иш жойида адолат тарозиси тўғри ишлашидир. Мана шу истак ижобат бўлса ходимлар ишга хуш кайфиятда келиб-кетиши, ишида унум бўлиб, кераксиз муаммолар бўлмайди. Бу кайфият иш жойларида касаба уюшмаси фаолияти билан амалга оширилади. Карантин коидаларига амал қилинган ҳолда Сирдарё вилоят мактабгача таълим бошқармасида ўтказилган бошланғич ташкилот ҳисобот – сайлов йиғилишида мазкур масала атрофлича таҳлил этилди. Йиғилишда вилоят мактабгача таълим бошкармаси бошлиғи Даврон Дўстов хамда тармоқ шахар кенгаши раиси Фарход Таштанов иштирок этди.
Таомилга кўра касаба уюшма қўмитаси раиси ҳисоботи тингланди. Жами 28 нафар ходим меҳнат қиладиган кичик ташкилотда ҳам кенг кўламли ишлар бажариш мумкин. Муассасадаги кам таъминланган, кўп болали, ижтимоий ҳимояга мухтож, шунингдек саломатлигини йўқотган 4 нафар ходимга моддий кўмаклашилди. Шунингдек, 2 нафар ходимнинг оила аъзосига Чимён сиҳатгоҳи йўлланмаси олиб берилди. Касаба уюшма аъзоларига Мустақиллик куни байрами муносабати билан август конференцияси учун илғор МТМлар раҳбарлари ва ходимлари учун қимматбаҳо совғалар, китоблар берилди. Янги йилни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш мақсадида 30 нафар ходимларнинг фарзандларига янги йил совғалари олиб берилди.
Музокарада сўзга чиққан ташкилот аъзолари ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга коникарли деб бахо беришди. Янгидан касаба уюшмаси қўмитаси таркиби сайлаб олиниб, қўмита раиси этиб Матлуба Абдуллаева сайланди. Бўлиб ўтадиган Гулистон шаҳар Кенгаши конференциясига делегат этиб Гулбаҳор Парпиева сайланди.
Шунингдек, вилоят маданият бошкармасида ҳам шу мазмунда йиғилиш тадбири ўтказилди. Йигилишда вилоят маданият бошкармаси бошлиги Эркин Худойкулов иштирок этди. Жами 13 нафар ишловчи ходимлардан 11 нафари иштирок этиб, касаба уюшмасининг 5 йиллик даври сархисоб килинди. Ўтган вақт давомида амалга оширилган ишларга коникарли деб бахо берилди хамда уюшма ташкилотчиси сифатида Бобомурод Умаров бир овоздан янги муддатга сайланди.
Озода МАМАДАЛИЕВА,
«Ishonch»