Click to listen highlighted text!

“АЗИМ ШАҲАР МАФТУНИ БЎЛДИМ”

“Sirdaryo IES”AЖ касаба уюшмаси ташаббуси билан йил давомида ишлаб чиқариш жараёнидаги самарали меҳнати, спорт ва жамоат ишларида фаоллиги бўлган 25 нафар корхона ишчиларининг Бухоро шаҳрига саёхат ва зиёрати ташкил этилди.
Шаҳардаги тарихий обидалар, бўй чўзган янгидан янги бунёдкорлик ишлари барчада катта таассурот қолдирди.
Нурчилар шонли тарихимиз акс этган қадимий шаҳар, хон саройи, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд мақбариси,“Етти пир зиёратгоҳи” каби кўплаб диққатга сазовор жойлар билан танишишди.
Ушбу саёҳат сабаб кўпчилик орзуси ушалгани, обидаларни кўришни кўнгилга тугиб қўйишганини ҳаяжон билан айтишди. Саёҳат завқи узоқ вақт хотирада қолиши, азим шаҳар мафтунига айланишганини такрорлашди.

Камола МУСАЕВА,
“Sirdaryo IES” АЖ
Касаба уюшма қўмитаси раиси

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!